27K57Telegramda ochish
Кредит карталари бўйича ахборотлар тўлиқ очилиши керак бўлади Марказий банк истеъмолчилар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича навбатдаги қўшимча ва ўзгартиришларни киритмоқда. Ўзгартиришлар хусусан, истеъмолчига кредит картаси олишда ахборот варақаси билан танишиб чиқиш ва уни юклаб олиш имкониятини тақдим этиш билан боғлиқ. Ривожланган давлатлардаги каби кредит карталари Ўзбекистон бозорида ҳам тобора оммалашмоқда. Лекин айрим банклар истеъмолчиларни ахборотларни тўлиқ бермасдан манипуляция қилиш йўлига ўтиб олишган. Табиийки, бунда истеъмолчи афзал танловда чалғийди, аниқроғи алданади ёки ўзи тўлиқ билмаган ҳолда, яширин комиссия ёки оширилган фоизларни тўлаб, кўпроқ харажатга тушади. Банклар кредит карталари сегментида қиммат шартларни яшириб эмас, тўлиқ очиқлаб рақобатга киришишлари керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin