29K154Telegramda ochish
Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП антиижтимоий қарор қабул қилган вазирларни гиламга чақирадими? Давлат шифохоналарида бепул тиббий хизматнинг ўзи анқонинг уруғига айланаётган бир пайтда, ўзбекистонликларни навбатдаги сюрприз кутмоқда. Эътиборлиси, ўзгартиришларга асос ўлароқ, преамбулада Каримов 27 йил аввал имзолаган, 2005 йилгача бўлган давлат дастурига оид фармонга ҳавола келтирилган. Тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, энди "тиббий хизматга тўлов қийматини белгилашда, рентабеллик кўрсатиладиган тиббий хизмат таннархининг 20 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас". Яъни, содда тилга кўчирсак, таннархи 100 000 сўм бўлган тиббий хизмат учун тўлов 120 000 сўмдан ошмаслиги керак. Аввал қандай бўлган? 8 майга қадар амал қилган Тартибда "Тиббий хизматга тўловнинг энг кўп қиймати даволаш-профилактика муассасаси томонидан бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилаётган айнан шундай хизматлар қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас"лиги кўрсатилган. Яъни 100 000 сўмлик қийматга эга бўлган хизмат учун 25 000 сўм ундириш мумкин бўлган. Бошқача айтганда, таннархга нисбатан рентабеллик қоидаси киритилган янги талқинда давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар 4,8 карра ошиши керак. Қизиқ, хизматлар таннархини қандай ҳисоблашаркин? Таннарх шишириш бўйича шонли энергетиклар мастер-класс ўтказиб берармикан? Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП Соғлиқни сақлаш вазири ва Иқтисодиёт ва молия вазирини гиламга чақирадими? Сўроқ ва саволга тутадими? Ë Сценарийда бу кўзда тутилмаганми? Дарвоқе, айрим ОАВлар "давлат тиббиёт муассасаларининг пулли хизматлари арзонлашади" сарлавҳалари билан ахборот тарқатмоқда. Ë тушунишмаган (яхши гумон), ё бу билан антиутопия пропагандасининг янги даражасига (ёмон гумон) етмоқдамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin