
BRB-TECH компанияси вакиллари халқаро саммитда иштирок этди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Dubai Fintech Summit - 2025” саммити бўлиб ўтди. Бу йилги тадбир 150 дан ортиқ глобал спикерлар – финтех, банк ва регулятор соҳаларидан бўлган 10 мингдан ортиқ иштирокчини ўзида бирлаштирди. Саммит 100 дан ортиқ давлатлар вакилларини қамраб олди.
Тадбирда Бизнесни ривожлантириш банкининг "BRB-TECH" IT-компанияси вакиллари ҳам иштирок этди. Компания вакиллари саммит доирасида “Alibaba Cloud” ва Бирлашган Араб Амирликлари Марказий Банки (CBUAE) каби йирик муассасалар билан Сунъий интеллект (AI), Финтех ва Рақамли пул (Digital Money) йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан дастлабки музокаралар ўтказди.
Манба | Реклама
- https://t.me/brb_press/2526@brb_press