18K28Telegramda ochish
Ҳавошка асосий ташқи бозоридан фақат авиаёқилғи сабаб чекинмоқдами? Ўтаётган ҳафтад Uzbekistan Airways Россияга қатновлар сонини қисқартираётганини очиқлади. Монополистимиз парвозларнинг қисқариши шимолнинг айнан қайси шаҳарларига оид бўлишига ойдинлик киритмаган. Авиация ёқилғиси танқислиги ва унинг қимматлашиши асосий важ ўлароқ келтирилган. Россия йўналиши Uzbekistan Airways учун ташқи парвозларнинг биринчи рақамлиси ҳисобланади (мавсумга қараб жами парвозларнинг ярмидан кўпи). Расмий рақамларга кўра, Россия ва Ўзбеекистон ўртасида ҳафтасига 300дан ортиқ парвозлар амалга оширилади (шундан, 100 га яқини ҳавошка ҳисобига тўғри келган). Ўтган йили томонлар ўзаро қатновлар сонини ҳафтасига мингга етказиш ҳақида келишиб олишгани ҳақида пиар хабарлар пайдо бўлганди. Гарчи бошқаларга паритет ҳақида гапирилсада, айнан босқинчи шимолнинг авиакомпаниялари учун Ўзбекистон осмони ланг очиб берилган (қанийди бошқаларга ҳам шу принциплар ишласа). Ҳозирда Ўзбекистонга 10дан ортиқ Россия авиакомпанияси ҳафтасига 200 га яқин қатновларни амалга оширади. Ҳатто бу йилги мавсумда Ўзбекистон Россия компаниялари учун Хитой ва Туркияни ортда қолдириб биринчи рақамли йўналишга ҳам айланган. Россиянинг Украинага босқинидан кейин қатор бозорлардан ҳайдалган ва санкцияларга гирифтор бўлган шимол компаниялари учун Ўзбекистон асосий транзит вазифасини ҳам бажара бошлаган. Шимолдан урушдан қочаётган россияликлар, релокантлар ва туристлар оқими кескин кўпайган. Шу маънода биронта россия компанияси ҳозирча Ўзбекистонга қатновлар сонини камайтириш ҳақида маълум қилмагани янада қизиқ (Украинанинг босқинчиларнинг энергетик инфратузилмасига бераётган муваффақиятли зарбаларидан кейин, балки шимолликлар ёқилғи қуйишда айнан ўзбек компанияларига нисбатан дискриминация қилишаётгандир). Яна бир эътиборли ҳолат, шимолга қатновларнинг камайиши ортидан ҳавошка бошқа йўналишларга (ғарб ва шарқ томон ёки маҳаллий) парвозлар кўпайтирилиши ҳақида маълумот бермаган. Май ойида ҳавошканинг парвозлари сони ортишда давом этган (гарчи суткасига ҳавода бўлиш соати қисқарган бўлсада).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin