Сайлов участкаси манзилини карта орқали аниқлаш мумкин
Марказий сайлов комиссияси ўз сайтида яхши хизматни йўлга қўйибди. Энди сайлов участкаси манзилини электрон тарзда картадан аниқлаш мумкин. МСК сайтига кириб, бош саҳифа қисмига ўтишингиз, сўнгра "Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматини танлашингиз керак.
Янги очилган ойнада, биринчи навбатда, сайлов тури, яъни парламент сайлови танланади. Сўнгра, паспорт ёки ID карта маълумотлари ҳамда туғилган кун, ой, йил маълумотлари киритилади. Ундан кейин математик амал бажарилиб, излаш тугмаси босилади. Шундан сўнг сайт сайлов участкани аниқлаб беради.
Аниқланган маълумотларда сайлов участкангиз рақами, паспорт маълумотлари, ҳудуди, сайлов участкаси манзили ҳамда харитада жойлашуви пайдо бўлади.
Дарвоқе, хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали ҳам фойдаланишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш эса бепул.
- https://www.my.gov.uzgov.uz