Умидли тонг
Явка мен умид қилганимдан кўра юқори қайд этилибди. Демак, иккинчи тур камроқ бўлади. Тошкент шаҳрида 55 фоиз, Республика бўйича 66 фоиз атрофида явка бўлишини кутгандим.
Математикадан хабари борлар билади, явканинг махинациялар орқали 1 фоизга оширилиши, аввалдан тайинлаб қўйилган номзоднинг фоизларини 4-5 фоизгача оширади. Натижада Халқ сайлаган номзод ва ҳокимият тайинлаган номзод ўртасида Иккинчи тур эҳтимоли кескин камаяди.
МСК явка кўрсаткичининг ҳар бир участка, ҳар бир туман қирқимигача эълон қилишидан умидимни узганим йўқ (аслида бу маълумотлар онлайн эълон қилиб борилса, махинацияларни назорат қилиш янада осонлашарди).
Халқ, сайловчилар туркманча, чеченча явка ҳисобига тайинланган номзодларни ўтказадиган участка ва туманлар номини билиб олишга ҳақли.
Кутамиз.
@the_bakiroo