25K82Telegramda ochish
HET иловасида чиқинди қарзи кўринадими? Чиқинди агентлигига ишонилса, ҳар ойнинг 3-санасига қадар республика бўйича қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади. Бу дегани моҳият ва мантиқ бўйича чиқинди қарздорликлари HET иловасида кўринади дегани. Кўрамиз, августда нима бўлишини. Лекин шахсан мен, чиқинди бўйича қарздорликлар HET иловасида кўринишига, истеъмолчилар қарздорлик маълумотини илова орқали олишига унча ишонмайман. Чунки юзминглаб истеъмолчиларда ҳеч қанақа шартнома йўқ, уларга қандай абонент рақамлари тиркалган, номаълум. Тескари алоқа ҳам йўқ. Хуллас, биз истеъмолчиларни саргузаштли август кутади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin