14K63Telegramda ochish
Берилмаган саволлар ҳақида. Учинчиси Ўзбекча АСКУЭ бу светнинг "автомат" ўчирилиши ва пули тўлангач, светни ёқиш учун РЭСга телефон қилишга бесамара уринишлардан иборатлиги ва "автомат" ҳам аслида автомат эмаслиги ҳақида жуда кўп ёзилган. Энг кўп эътироз - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг истеъмолчилари билан икки томонлама алоқа йўқ. Ҳеч қандай. Улар телефонлар, алоқа каналларини ўчириб, шундоқ истеъмолчига қўйиб қўйишган. Керак бўлса ўзи келади, уларнинг шиори. Яна бир эътироз - Пайме ёки Апельсин иловаси орқали "Мой дом" хизматини ёқиб олганлар билади, электр ёқасизми ёки йўқми ҳар куни ҳисобингиздан бир хил сумма ушлаб қолинади. Ҳисобингизда пулингиз бўлса кифоя, токи тугамагунча ушлайверишади ва буни улар ҳечам уялмай, автомат деб аташади. Пулингизни ечиб бўлишгач, албатта электрни узишади, аслида ҳақдор эканингизни ва туя эмаслигингизни исботлаш учун ўзиям, ходимлариям муз бўлган РЭСнинг идораларига бориб сарғайишингиз керак. Ёки РЭСда танишингиз бўиши лозим. Охирги 2 ойда ўтказган тажрибаларимдан сездимки, АСКУЭ "ручной автомат"ларининг фаолияти РЭСдаги умумий қарздорликни ёпиш учун кимда пул бўлса у электр ишлатадими ёки йўқми, пулини ечишга қаратилган. Яъни умумий ҳаммом ва ҳашар. Ва бугунга охирги гап. Икки ой аввал Монополияга қарши курашиш қўмитаси 16-17 сентябрь кунлари ўнминглаб электр энергияси истеъмолчиларини тармоқдан ёппасига узган “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга нисбатан иш очганди. Шу очилган иш нима бўлди? Ахир истеъмолчиларни асоссиз равишда тармоқдан узиш кўпайса кўпаймоқдаки, асло камайгани йўқ. Балки ишга Прокуратура ҳам қўшилар?! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin