"Туман раҳбари каби одам, фақат қўлида ядро қуроли ва БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқи бор"
Барак Обаманинг "Ваъда қилинган ер" китобида Владимир Путин ҳақида шундай сўзлар айтилган.
Путин менга бир вақтлар Чикаго сиёсати ёки Тиммани Холлни бошқарган одамларни эслатди - кўчада тарбияланган, қаттиққўл, ҳиссиётлардан холи тип; ҳеч қачон чекланган тажрибасидан ташқари чиқмаган, "крыша", пора, шантаж, фирибгарлик ва вақти-вақти билан зўравонликни ўз ишининг қонуний йўли деб биладиган, ғалати тур, деб ёзади Обама.