20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли, амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Ўз навбатида, юқоридага ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик тўлангандан кейин ҳам автоматик равишда электр тармоғига қайта уланмаган ҳолатлар аниқланди.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 21,22 ноябр кунлари Қибрай ҳамда Зангиота туманларида ҳам аниқланди. Ҳозирги кунда ҳудудий бошқарманинг 29.10.2020 йилдаги 11/02-И-сонли кўрсатмасини бажармаганлиги сабабли, Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун маъмурий судга юбориш чоралари кўрилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси.