Теримчини талаш, фермерларни алдаш кластерга ярашаверадими?
Андижоннинг Марҳаматида октябрь ойининг бошидан бери теримчиларнинг терган пахталари учун пул берилмаган. Теримчи аёлларнинг пешона тери кластернинг чўнтагида қолган.
Яъни Кластер Фермерлардан қарз, Фермерлар эса теримчилардан.
Дарёнинг ёзишича, кластер “Марҳамат текстиль” МЧЖнинг 53 та фермер хўжалигидан 1 миллиард 600 миллион сўм қарзидан ҳозирда 490 миллион сўми олиб берилган.
Қизиқ тарафи, мазкур кластер ўтган 2024 йилги ҳосил бўйича ҳам қарздорликларни тўламаган. Шунингдек, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 март кунги ажрими билан “Марҳамат текстиль” МЧЖга нисбатан уни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш бўйича иш қўзғатилган.
Энди савол: қандоқ қилиб ўтган йиллар ҳосилидан қарз ва яна банкротлик иши қўзғатилган кластер 2025 йил учун контрактация қилолган? Ким бу кластерни биржага қўйган?