29K242Telegramda ochish
Кластерларнинг давлат олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 3 трлн.сўмга, фермерлар олдидаги қарзи 109 млрд.сўмга етган Бу қарздорлик суммасига тугатилиб кетган ёки кластерлик мақоми тортиб олинган кластерларнинг давлат ва фермерлар олдидаги қарзи қўшилганми ёки йўқми, аниқлик киритилмаган. Кластерлар бундан ташқари 2023 йил ҳосили бўйича 13 трлн.сўм қарздорликни сўндириши керак. Бўғзигача қарзга ботган кластерларнинг қарзини ундириш борасида 205-сонли фармонга биронта банд қўшилмаган. Лекин фермерларнинг мол-мулкига ундирувни қаратишни ва томчилаб суғоришга мажбурлаб берилган кредитлар бўйича кафилликлар ўрнига фермернинг мулкини босиб қолишни эсдан чиқаришмаган. Ўзи умуман, қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахтачиликда бозорга ўтиш нима эканини яна тушунмаганга ўхшайди. Бозор бу кластерга нафақат 24 ойга, умуман имтиёзли кредит ажратишни истисно этади. Бозорга ўтиш бу кластер ташкил этишни А чиновник қўлидан Б чиновник қўлига ўтказиш дегани эмас. Бозор бу исталган иқтисодий ва ликвидлик талабларига жавоб берувчи хўжалик субъектининг кластер мақомини қўлга киритиши дегани (ўзи шунинг учун ҳам қонун керак). Бозор бу Инвестициялар вазирлиги ёки тийиқсиз ҳокимликлар кластерлар бўйнига сохта дастурлар учун самарасиз лойиҳалар ёки харажатларни юклаши дегани эмас. Сиз таклиф қилаётган "янги" тизимда фермер аввалгидек танловсиз қул, кластер (айниқса валийнеъматлари йўқлари) ҳокимлар ва вазирлар қўлида шотир югурдак бўлиб қолишини тақозо этади. Сизлар ўзи ўзингизга савол бериб кўрдингизми, кластерларнинг феълан банкротлигига 2022 йилдаги "10 минг сўмлик пахта" сабабчи бўлдими ёки сизларнинг телба тескари қарорларингиз? Сизлар ўзингиз тушунасизми, бугунги бошлаган ҳаракатларингиз кластерларнинг қарздан қутултириши даргумон, лекин фермерни қарзга ботиришга етаклаши аниқлигини (ёки банклар бўйнига осилишини). Кимдир "сиёсат бу ўзинггга келаётган зарбани бошқага қайтариб юбориш санъатидир" деб ёзганди. Лекин пахта мисолида бундай ёндашув энди ёрдам бермайди. Сизларни буёғига қутқариб қолса, фақат бозор қутқариб қолади. Куф-суфлар эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin