32K226Telegramda ochish
Мулк солиғи учун минимал қиймат 33%гача оширилади, имтиёзхўрлар эса имтиёзларни эмишда давом этишади Мол-мулк солиғи базаси учун ўрнатилган минимал қиймат Тошкент шаҳри учун 2,5 млн.сўмдан 3 млн сўмгача, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 1,5 млн.сўмдан 2 млн.сўмгача, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1 млн.сўмдан 1,2 млн.сўмгача оширилади. Яъни феълан, солиқ ставкаси 1,5% даражасида сақланиб қолгани билан тўланадиган ҳисоб солиқ суммалари амалда 20-33%гача кўпаяди. Лекин бу солиқлар қора халқ ва валийнеъмати йўқ бизнес учун. Имтиёзхўрлар мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлардан фойдаланиб келишган бўлса шундай режимда давом эттиришаверади. Яъни, Солиқ кодексининг 75- ва 483-моддаларига кўра индивидуал имтиёз эгалари ушбу солиқдан ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида тўлашда давом этишади. Бу дегани улар қолганлардан кўра мулк солиғини 100 баробарига камроқ тўлашади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin