Pully — рақамли тўловларнинг янги босқичи
Ҳар куни турли банк иловаларида пул ўтказиш, ҳисоб текшириш ёки тўлов қилишда вақт кетади. Ҳар бир илова — алоҳида жараён, алоҳида қийинчилик.
Pully барча банк ҳисобларингизни битта иловага жамлайди. Энди тўлов ёки пул ўтказиш учун қаердаги ҳисобдан чиқаришни ўйлаб ўтириш шарт эмас — ҳаммаси бир жойда.
Фойдаланувчи сифатида энг катта афзаллик — телефон рақами ёки QR-код орқали пул юборишнинг осонлиги. Ҳеч қандай ортиқча босқич йўқ, маблағлар эса тўғридан-тўғри сизнинг банк ҳисобингизда сақланади. Бу хавфсизлик жиҳатидан ҳам ишонч беради.
Бизнес соҳасидагилар учун ҳам бу катта енгиллик: қўшимча ускуна, терминал ёки ҳар хил ҳисоб-китоб тизимларисиз тўлов қабул қилиш имкони бор. Маблағлар бевосита банк ҳисобингизга тушади — тез, қулай ва ҳеч қандай ортиқча ҳаракатсиз.
Банклар учун эса Pully — бу янги даражадаги рақамли ечим. Ҳам харажатлар камаяди, ҳам мижозлар учун қулайлик яратилади.
Pully'дан бир марта фойдалансангиз, у қанчалик вақт ва асаб тежашини дарҳол сезасиз. Ҳозир ҳамма нарса рақамлашиб бораётган даврда, пул билан ишлашни шундай енгил қилишни бошқа илова ҳали таклиф қилмаган.