Кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун божлар ошди
2,5 йил аввал, кичик литражли автомобиллар учун божхона божларининг 1000 куб см дан ошмаган автомобиллар импорти учун 0%гача, 1200 куб см дан ошмаган автомобиллар учун 5%гача туширилган эди.
Божларни пасайтирилишига оид қарор бўйича муддатлар 2026 йил 1 январда тугади ва янги муддатга узайтирилмади.
Энди, 1 январдан:
иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун 15% + 0,4 АҚШ доллари ҳар бир куб.см.га;
иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун 15% + 0,4 АҚШ доллари ҳар бир куб.смга бож тўланади.
Ўшанда, 2,5 йил аввалги эйфорияда божларнинг пасайтирилиши бу маневр эмас, очиқ ва рақобатбардош иқтисодиёт қуриш мақсади йўлидаги стратегия дея умидлар билдирган эдик. Афсуски, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонга автомобиль ва электромобиль импортини турли маъмурий тўсиқлар ва нобож воситалар билан қийинлаштириш ва қимматлаштириш ҳаракатлари бошланиб кетди ва ҳалигача давом этмоқда.
- https://t.me/the_bakiroo/6662@the_bakiroo
- https://www.lex.uz/docs/6502523lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7539@the_bakiroo