Paynet'нинг рақобатчилари солиқ ва бож имтиёзларидан маҳрум бўлишади
2026 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов ташкилоти, тўлов тизим оператори, маркетплейслар (электрон тўлов тизимлари) ва микромолия ташкилотларига нисбатан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки, Кибернетика инновациялар IT-парки ҳамда "Inno texnopark" МЧЖ резидентларига махсус режим доирасида, шу жумладан бошқа режимлар доирасида тақдим этилган солиқ ва бажхона имтиёзлари қўлланилмаслиги белгиланмоқда.
Маълумот учун, айнан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки, яъни IT парк резидентлари бўлгани учун Paynet рақобатчилари ЯТТ ва ўзбандларга оид ҳуқуқий режимда иштирок эта олмаган дея изоҳланганди.
Мана энди, тўлов ташкилотлари ва маркетплейсларга турли технологик паркларда аъзоликдан манфаатдорлиги қолмаётган экан, улар парклардан чиқишса, ҳуқуқий режимга турли бюрократик тўсиқларсиз киритиладими? Ё қанақадир бошқа баҳона-и сабаб топиладими? (айтайлик, келаси молия йилидангина ЯТТ ва ўзбандларга хизмат кўрсатилиши каби важ топилиши мумкин-ку). Балки унгача, яъни 1 апрелгача, жойлардаги барча маъмурий ресурслар монопол компания манфаатлари учун сафарбар қилиб турилса, Paynet барча ЯТТ ва ўзбандларни тўлиқ қамраб олишга улгурса керак.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJ3hmlaGv58cx2HW_FRcDeL_ojM05bZAAIODGsbPOTQSlP1xKDFbEYeAQADAgADeQADOAQcontroller.bot
- https://it-park.uz/ru/itpark/residents/itpark-residentsit-park.uz
- https://cyberpark.uz/residents/registercyberpark.uz
- https://innotechnopark.com/uz/residents-licenseinnotechnopark.com
- https://lex.uz/ru/docs/7959569lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11642@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11646@the_bakiroo