22K267Telegramda ochish
Махсус ҳуқуқий режим Paynet учун ясалганмиди? Ўзбек номенклатураси нимаики ясаса, ё навбатдаги монополист чиқади ёки астари кўриниб турган чўнтак пайдо бўлади. Охирги ҳафталарда, ҳокимликлар, солиқчилар-у, маҳалла еттиликларигача хусусий тадбиркорлар ва ўзбандларга Paynet (Xolis) иловасини ихтиёрий-мажбурий улаттириш билан овора. Тармоқда Paynet (Xolis) иловасига мажбурлашларни шимолдаги тоталитар режимнинг Max иловасига мажбурлаш билан менгзашмоқда. Ўзи 2025 йил 1 ноябрдан бошланган ва 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус ҳуқуқий режим бўйича қарорда фақат Paynet тўлов ташкилоти шу иш билан шуғуллансин деган жойи йўқ. Бошқача айтганда, қарор билан белгиланган режим доирасида Payme ҳам, Click ҳам, TBC ҳам, Uzum ҳам, қўйингки, исталган банк ёки тўлов ташкилоти (ҳамён орқали) ўз хизматларини таклиф этишини кутгандим. Лекин амалда Paynet'дан бошқа биронта банк ё тўлов ташкилоти негадир бу ишга қўл урмади (ёки энг ёмон кутилмаларда айтилганидек яқинлаштирилмади). Натижада, йўқ жойдан навбатдаги ясама монополистни қабул қилиб олмоқдамиз ва энг хунуги жойларда бу бўлажак монополист учун бутун маҳаллий бюрократия хизмат қилмоқда. Масалан, шахсан мен, мен ҳурмат қилган дўстлар ва бошқа юзминглаб тадбиркор ва ўзбанд ўзбекистонликларнинг яширинча хусусийлаштирилган Paynet хизматидан фойдаланмасликка, ўзлари афзал деб билувчи бошқа банклар ва тўлов ташкилотларининг худди шу ҳуқуқий режим доирасидаги хизматларидан фойдаланишга ҳаққи бор. Яъни бизга танлов керак. Мажбурлов эмас. Мутлақо тасодифга кўра, йирик ОАВлар худди кимдир буюргандек, яна бу масалада жимжитлик йўлини тутишмоқда (хабар йўқ, муаммо йўқ). Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси нимадир дер, нима учун миллионлаб тадбиркор ва ўзбандлар айнан Paynet Xolis'дан фойдаланишга мажбур эканликларини тушунтиришар. 1 январгача, яъни ҳуқуқий режим ишга тушгунча 3 кун қолди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin