26K31Telegramda ochish
Кенг маънодаги ялпи ташқи қарз ёки ялпи ташқи мажбурият Миркомил Холбоев:Марказий банкнинг  тўлов баланси бўйича шарҳида ялпи ташқи қарз  75,4 млрд долларни ташкил этганлиги қайд этилган. Мен берган маълумотларда эса 82,4 млрд доллар сифатида кўрсатилган (кейинчалик постни ялпи ташқи қарз эмас балки ялпи ташқи мажбуриятлар қолдиғи шаклида ўзгартирдим). Бундай фарқнинг юзага келиши мен берган маълумотлар норезидентларнинг банкларимиздаги валюта ва депозитлариташқи савдо шартномалари доирасида кредиторлик қарздорликлари ҳамда бошқа қарзларни ўз ичига олганлиги билан изоҳланди. Масалан биргина норезидентларнинг банкларимиздаги валюта ва депозитларининг қолдиғи 3,5 млрд долларни ташкил этган. Яъни депозитларни қарз сифатида талқин қилиш  унчалик тўғри эмас лекин кенгроқ маънода  депозитлар ҳам резидентларимиз ташқи мажбуриятларининг бир қисми ҳисобланади  Шу маънода  бу каналда берилган маълумотларни кенг маънодаги ялпи ташқи қарз ёки ялпи ташқи мажбуриятлар қолдиғи сифатида  ўқиш тўғрироқ бўлади”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin