Импорт автолар нархи кўпи билан 10%га арзонлашади
Сайланган депутат Дониёр Ғаниев тўғри ёзди:
Божхона божларини 15 фоизга пасайтирилиши ҳисобига хориждан олиб келинадиган импорт автомобилининг нархи ўртача 10% арзонлашиши мумкин.
Ортиқ эмас.
Агарда божлар 30%дан 15%гача пасайтирилган ҳолатда ҳам, плюс қўшилган ҳар куб см учун махсус ставкалар ўзгармаса.
Қуйидаги жадвалда ҳисоб китоблар орқали буни тушуниб олишингиз мумкин.
Масалан, двигатель ҳажми 1000 см3гача бўлган, таннархи 4000 долларлик импорт автомобиль бугунги бож тизимида импортер устамасини ҳисобга олмаганда 8860 долларга тушади.
Агар божлар 15%гача пасайтирилса (махсус қўшилган ҳар куб см учун махсус ставкалар ўзгармаса) худди шу автомобильнинг импорти энди сизга 8 170 долларга айланади.
Фарқи деярли сезилмайди. Ҳар ҳолда бозордаги вазиятни ўзгартирадиган даражада эмас.
Жадвал шунингдек, таннархи 7000 долларлик (1500 см3), 11000 долларлик (2000 см3) импорт автомобиллар қиймати бўйича умумий ҳисоб-китоблардаги ўртача тахминий ўзгаришларни ҳам ҳисобга олган.
Хулоса ўзингиздан.
@the_bakiroo
- https://telegra.ph/file/94d7ef82216ea707f1b38.jpgtelegra.ph
- https://t.me/D_Ganiyev/1011@D_Ganiyev