15K30Telegramda ochish
"Русский ороли"га кўприк Бугун бир неча объектларни кезиб, Владивостокдаги Русский оролига қурилган кўприк эсга тушди. Мазкур оролда 2012 йили АСЕАН саммити ўтказилган. Саммитга тайергарлик учун 5 минг аҳоли яшайдиган оролга баҳайбат кўприк қурилган. Расмий ҳисобларга кўра 1 млрд.долларлик, норасмий ҳисобларга кўра 1,5 млрд.долларга тушган кўприк саммитнинг символига айланган. Кейинчалик кўприк ва оролдаги бошқа қиммат объектларни оқлаш учун Владивостокда ҳар йили форум ўтказиладиган бўлди. Университет ва кампуслар кўчирилди. Махсус иқтисодий зона ташкил этилди. Барибир фойдаси бўлмади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin