Европа иттифоқи Украинани қўллашда давом этади
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Европа иттифоқи Украинани қанча зарурият бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини маълум қилмоқда. Бош Еврокомиссарнинг баёнотларидан:
— Биз Украинани ҳам, Европанинг ҳаётий хавфсизлик манфаатларини ҳам ҳимоя қилиш учун мустаҳкам хавфсизлик кафолатларига эга бўлишимиз керак. Украина ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиши лозим.
— Украина қуролли кучларининг кўламига ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги керак. Шу жумладан, учинчи давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлик масаласида ҳам.
— Украина потенциал босқинчилар “юта олмайдиган” “пўлат кирпи”га айланиши керак.
— Европа Иттифоқи АҚШ президенти Доналд Трампнинг НАТОнинг Бешинчи моддаси доирасида Украинага енгилроқ кафолатлар беришга қаратилган ташаббусини олқишлайди (ушбу модда агрессиядан биргаликда ҳимоя қилишни назарда тутади).
— Ҳудудий масалаларда халқаро чегараларни куч билан ўзгартириб бўлмайди. Бу қарорларни фақат Украина қабул қилиши мумкин ва Украинадан бошқа ҳеч ким. Бу қарорлар Украинасиз музокара столида қабул қилинмаслиги керак.
— Европа иттифоқи қонхўрлик давом этар экан, Россияга нисбатан санкциялар босимини давом эттиради. Биз аллақачон 18 та санкциялар пакетини маъқулладик ва сентябрь бошида қабул қилиниши керак бўлган 19-пакетга тайёргарликни тезлаштирмоқдамиз.