22K51Telegramda ochish
Умидимиз навбатдаги янги захиралардан! Кечаги тадбирларда Устюртда 6,5 минг метр ер қаърини бурғулаб, жуда катта газ захираси топилгани маълум қилинди. Албатта, бу жуда қувончли хабар. Икки йил аввал геология-қидирув ишлари 2−3 километрдан 4−5 километр чуқурликкача туширилгани, бунинг натижасида янги газ захиралари аниқлангани эълон қилинганди. Лекин ўшанда аниқланди дейилган янги газ захиралари қазиб олиш ҳажмини кескин қисқаришини тўхтатиб қолишга етарли бўлмаганди. Чуқурроқ қазиш бошланган 2023 йилда газ қазиб олиш 5 млрд.кубга, 2024 йилда 2,1 млрд.кубга қисқарган, 2025 йилда Устюртдаги янги газ захираларида қазиб олиш бошланмаса, яна 1,5-2 млрд.кубга қисқаради. Демак, навбатдаги янги захираларда росмана газ қазиб олиш ишлари бошланишини интиқиб кутамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin