13K77Telegramda ochish
Бензинга навбатлар: бу Ўзбекистонда эмас Ишониш қийин, лекин шу кунларда Британиянинг қатор шаҳарларида автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь-январь ойларида кузатиладиган метан заправкаларидаги узундан-узоқ навбатлардан иборат ҳолатни эслатади. Гап шундаки, муаммо бензин ёки керосин етишмовчилигида эмас. Муаммо - ёқилғи ташувчи фургонлар ҳайдовчиларининг етишмовчилигида. Британия ҳукумати Брексит жараёни ва айниқса коронакризис билан боғлиқ чекловлардан кейин Европа иттифоқидан келиб ишлайдиган ҳайдовчиларга виза беришни қийинлаштириб юборган. Турли ҳисоб-китобларга кўра ҳозир Қиролликда 100 мингга яқин юк машинаси ҳайдовчиси етишмаяпти. Ҳайдовчилар етишмовчилиги сабабли уларга талаб каррасига ортиб кетган ва қайси соҳа кўпроқ ҳақ тўласа, ҳайдовчилар ўша соҳада юк ташишни маъқул кўришмоқда. Ҳукумат чора сифатида 5 мингта вақтинчалик виза тақдим этмоқчи. Лекин бу етарли бўлмаслиги аниқ. Бундан аввал Россиянинг йирик шаҳарларида мигрантларга талаб ҳаддан зиёдлиги сабаб қурилиш соҳасида иш кучи етишмаётгани, мигрантлар кўпроқ ҳақ тўланадиган таксичилик а курьеерлик хизматларига ўтиб кетаётганлиги ҳақида қатор кузатишлар қайд этилган эди. Коронакризис энг мураккаб оқибатларидан бири талабнинг кутилганидан тезроқ тикланаётгани, иқтисодий ва хўжалик занжирларининг эса унинг ортидан улгурмаётгани бўлиб қолмоқда. Табиийки, аввал амалиётда кузатилмаган бу ҳодисалар глобал эмас, лекин кўплаб майда локал кризисларни яратмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin