13K68Telegramda ochish
Олигархлар дафтари Ниҳоят ўтган ҳафтада "Жамият ҳаётида ҳаддан зиёд иқтисодий ва сиёсий кучга эга (олигарх) шахсларнинг миллий хавфсизликка бўлган таҳдидларининг олдини олишга қарши кураш" Қонуни қабул қилинди. 10 йил амал қиладиган Қонунга кўра, энди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгаши (Хавфсизлик Кенгаши) томонидан Олигархлар рўйхати юритилади. Қуйидаги мезонлардан учтасига мос келадиган шахслар олигарх деб топилади: 1) Сиёсий ҳаётда иштирок этади; 2) ОАВларга ҳаддан зиёд таъсир кўрсатади; 3) Табиий монополиялар ёки товар бозорларида монопол ҳолатга эга хўжалик субъектларининг якуний бенефициари; 4) Тасдиқланган (ўз ва бенефициарлигидаги) активлари ҳажми яшаш минимумининг 1 миллион баробаридан зиёд (бу тахминан 83 миллион АҚШ доллари). Олигарх деб топилган шахслар сиёсий партияларни молиялаштира олмайди. Хусусийлаштирилаётган давлат активларида сотиб олувчи бўла олмайди. Олигарх деб топилганлар худди давлат чиновниклари сингари декларация топширишга мажбур бўлишади. Олигархлар билан мулоқотда бўлган амалдорлар Хавфсизлик кенгашига маълумот топширишга мажбур бўлади. Нима учун Украинада бундай қонун қабул қилинди. Чунки ўтган 30 йил давомида мамлакатни ё олигархлар қўлида восита бўлганлар ёки олигархлар бошқарди. Мамлакат бир тўп ўғри ва муттаҳамлар томонидан таланди. Унинг бир қисми Россия тарафидан босиб олинди. Ва Украинлар тушуниб етишдики, уларнинг энг катта муаммоси - манфаатлари украинлар билан ҳеч қачон кесишмайдиган олигархия. Президент Зеленский иқтидорга келиш арафасида ушбу қонун қабул қилинишини ваъда қилган эди. Бу воқеа ниҳоят юз берди

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin