Rasul Kusherbayev kanalidan
⚡️Ўтган ҳафта олигархларнинг рўйхатига доир қонун қабул қилинибди. Биздамас, Украинада.
Қонуннинг тўлиқ номи "Жамият ҳаётида ҳаддан зиёд иқтисодий ва сиёсий кучга эга (олигарх) шахсларнинг миллий хавфсизликка бўлган таҳдидларининг олдини олишга қарши кураш тўғрисида" деб номланади.
Унга кўра, энди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгаши (Хавфсизлик Кенгаши) томонидан олигархлар рўйхати юритилиб, қуйидаги мезонлардан учтасига мос келадиган шахслар олигарх, деб топилади:
1) Сиёсий ҳаётда иштирок этади;
2) ОАВларига ҳаддан зиёд таъсир кўрсатади;
3) Табиий монополиялар ёки товар бозорларида монопол ҳолатга эга хўжалик субъектларининг якуний бенефициари;
4) Тасдиқланган (ўз ва бенефициарлигидаги) активлари ҳажми яшаш минимумининг 1 миллион баробаридан зиёд (бу тахминан 83 миллион АҚШ доллари).
Олигарх, деб топилган шахслар сиёсий партияларни молиялаштира олмайди. Хусусийлаштирилаётган давлат активларида сотиб олувчи бўла олмайди. Давлат амалдорлари сингари декларация топширади.
❗️Шунингдек, олигархлар билан мулоқотда бўлган амалдорлар Хавфсизлик кенгашига маълумот топширишга мажбур бўлади.
P/S: Жуда бизбоп қонун экан.
Биз кўпинча ҳориж мамлакатларининг назорат ва жазони кучайтиришга доир қонунларини андоза қилиб оламиз. Шу ўринда халқ манфаатидан кўра, кўпроқ ўз бизнесини ўйловчи шахсларни давлат бошқарувига келиб қолишдан тийиб туриш учун ҳам мана шундай қонунлар керак.
Чунки, Собиқ Иттифоқ мамлакатларида кўп ҳолларда бизнес одами ҳукмронликка келса, ўша ерда монополия, ўша ерда таниш-билишчилик, ўша ерни бозорида ноҳалол рақобат бўлади.
Украиналик депутатлар буни тезроқ тушуниб етишган кўринади.
👉 @deputat_kusherbayev
- https://t.me/the_bakiroo/3262@the_bakiroo