1.4K3Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

Қилиниши керак бўлган ишлар: 1. Маъмурий буйруқлар билан "партия ясаш" амалиётини бас қилиш керак — "эркинлик режими"да чўнтак партиялар фақат зарар келтиради, айниқса ўз "яратувчиси" — давлатни обрўсизлантиради; 2. Ҳар ким хоҳлаган партиясини ташкил этиши ва рўйхатдан ўтказишига ростан ҳам рухсат бериш керак — прописка режимига қарши курашувчи Пропискасизлар анархистик партияси ҳам бўлсин, масалан (3 миллион аҳоли яшайдиган Мўғулистонда 34 та партия бор экан); 3. Ҳозирги бешта "чўнтак партия"ни тарқатиб юбориш керак — бу эзгу ишни энг ёш Экопартиядан бошлаган маъқул (Алихонов эса "Гринпис"га ишга кирсин); 4. Прописка режими таг-туги билан бекор қилиниши керак, бекор қилиниши керак ва яна бир бор бекор қилиниши керак. PS. Халқаро пресс-клубнинг ижтимоий тармоқлардан чиққан бир қаторлик матнларни унинг соатлик эфирлари билан солиштириш фойдадан холи эмас — ҳар не бўлганида ҳам сенсация ясашга интилиш иллати ҳаммада бор. https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ

Arxivda shunga yaqin