Унчаям хайрли бўлмаган яна бир тонг
Метроқурилишдаги фожиада катта эҳтимол билан табиат айбдор қилинса керак.
Аввал ёзганимдек, темир йўллари кўприк қурса, метро қурса, картошка экса, ароқ завод қурса, темир йўллари ҳам бўлмайди, қолган саналганлар ҳам.
Мен бизни кутаётган техноген катастрофалардан жуда қўрқаман, ҳозир аниқ айтишим мумкин, янги қуриладиган метро қисмига қадамимни босмайман, чунки охирги қурилишлар устида нопрофессионаллар турипти.
Нормал давлатларда хам фожеалар бўлиб туради, лекин биздан фарқли ўлароқ улар фожеага тўғри реакция топади, хатоларни хам. Биз эса ҳеч қачон.
Қурбонлар вилоятлик, пропискасиз, ҳуқуқсиз. Катта эҳтимол билан меҳнат шартномаси ҳам тузишмаган. Мардикордек ишлатилган. Бундай ҳуқуқсиз қурбонлар афсуски, охиргиси эмас. Чунки ҳуқуқсизлар арзон туради, уларнинг устидан миллиардларни ўзлаштириш мумкин.
Марҳумларнинг яқинларига сабр-тоқат берсин!