Ташқарида kanalidan
⭕️Саратон болалар ва ўсмирлар орасида ўлимга сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Юқори даромад манбаи мавжуд бўлган давлатларда саратон билан касалланган болаларни тузатиш 80%ни кўрсатса, паст ҳамда ўрта даражадаги даромад олувчи аксарият мамлакатларда бу фақат 20%нигина ташкил қилади.
⭕️Паст ва ўрта кўрсаткичли даромадга эга мамлакатлардаги болаларнинг онкологик касалланган болаларнинг вафот этишининг сабаблари - диагностиканинг мавжуд эмаслиги, хато ва кечикиб ташхис қўйиш, ёрдам олиш учун тўсиқларнинг мавжудлиги, даволанишни тўхтатиш, интоксикация натижасида юзага келган ўлим ҳамда рецидивларнинг жуда юқори даражада тарқалишидандир.
Ушбу ролик Ўзбекистонда болалар онкологияси даволанишини молиялаштирилиши ва ташкиллаштириш масалаларига эътибор қаратишга йўналтирилган. Ҳар йили 800 та бола саратон билан касалланади. 30% гина болажонлар тўлиқ даволаниш ҳамда даволинишга умидвор бўлади. Ушбу рақамларни ўзгартира оламизми?
Роликда давлат томонидан молиялаштирилишни ошириш қуйидагилар учун зарурлигини кўрсатади:
- беморларни электрон рўйхатга олишни татбиқ этиш;
- Бепул равишда эрта ташхис қўйишни ташкиллаштириш (ПЭТ-КТ, МРТ, УЗД);
- замонавий биопсия лабораторияси, ИГХ текширувлари билан таъминлаш;
- онкология ва гематология бўлимларини янги технологиялар билан жихозлаш, юкори сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш;
- Бутунжахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тасдиқланган онкологик касаликларни даволаш усулларини қўллаш.
Бироқ фақат давлат учун онкологик касал болаларни даволаш оғирлик килади, шу сабаб жамоат фондлари ҳамда оддий аҳоли билан яқин ҳамкорлик зарур. Бунда елкадош бўлиш ниҳоятда зарур.
✅ "EZGU AMAL" ННТ Жамоат фонди онкологик касалланган болажонларга ёрдам кўрсатади. Хайрия маблағлари Paynet, Payme, Click тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Жамғарма ташкил топган вақт 2018 йил ноябрь ойидан буён онкологик касалланган 200 дан ортиқ болажонлар дори-дармон, тиббий хизмат, авиачипта харид қилиш учун молиявий кўмак олишди.
Shametov production га режиссёрлик ва тасвирга олиш ишлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.