Бугун эшитганим, гарчи истеҳзоли бўлсада, ёқимли сўзлар:
"байрамингиз билан, Отабек ака!
ўзингизни блогер деб ҳисобламасангиз ҳам биз сизни блогер деб ҳисоблаймиз.
ва қаерда бўлманг, топиб, ҳуқуқларингизни ҳимоя қиламиз!"
Ростанам, ўзимни блогер ҳисобламайман, энг оддий ва тенг ҳуқуқли фуқаролардан бириман. Нимаики ёзилган бўлса, ўта шахсий ва мутлақо фуқаролик позициясидаги сўзлар. Айни пайтда қаердаки, ҳуқуқи топталганлар - тадбиркорлар, вилоятликлар, қашшоқлар, аёллар, болалар, ва умуман турли тоифадаги камсонлилар ҳақлари бузилса, жим туролмайман. Чунки биз барчамиз туташ идишлармиз. Қашқадарёлик Эшматнинг хақлари бузилиши эртага Фарғоналик Тошматнинг хўрланишига сабаб бўлғусидир.
Биз, шу миллат ва шу мамлакат учун қалби оғриётган барчамиз - Ўзбекистон фуқароларимиз ва ҳақда, ҳуқуқда, стартда барчамиз тенгмиз. Қаердаки менинг ҳақимни ҳимоя қилугувчи топилмоқдами, ишонинг, сизнинг ҳам ҳақларингизнинг ҳимоя қилгувчи албатта топилгувчидир.@the_bakiroo