Банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш чоралари доирасида Марказий банк бугундан бошлаб мажбурий резервлар миқдорига 0,75 ўртачалаш коэффициентини қўллашни бошлади.
Тижорат банкларига мажбурий резервлардан "бўшатилган" 2 трлн.сўмдан зиёд маблағларнинг қайтарилиши кутилмоқда.
Бунча катта миқдордаги маблағларнинг тижорат банклари ихтиёрига бирданига қайтиши нафақат ликвидлик позицияларини мустаҳкамлайди, бозордаги қисқа пуллар нархининг пасайишига ҳам туртки бўлади.