Марказий банк Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти минимумини 10%дан 25%гача оширмоқда
2017 йилда эркин конвертацияга ўтилишидан аввал киритилган ва аввалига 10%, кейин 15% ва 20%гача ошириб келинган мазкур талаб 2 йил муқаддам 10%гача пасайтирилганди. Энди эса талаблар яна бирданига қатъийлаштирилмоқда.
Шунингдек мазкур ўзгартиришлар билан банкларнинг юқори ликвидли активларнинг жами активларга нисбати билан боғлиқ ва 2020 йил 1 июндан бошлаб кучга кирадиган янги меъёр киритилган ҳамда юқори ликвидли активлар таркиби қайта кўриб чиқилган.
Қайд этилган ўзгартиришлар тижорат банкларининг яна қайта очилаётган ва тизгинсиз кредит иштаҳаларини анча тартибга солади. Айни пайтда яқин истиқболда бизга боғлиқ бўлмаган ва юз бериши мумкин бўлган ташқи омиллар таъсири шароитида банкларда барқарор ликвидликни таъминлашга асослар яратади.
https://www.lex.uz/pdfs/4749592