Янги қонун фермерларнинг уюшишига йўл очадими ё қийинлаштирадими?
Айни дақиқаларда Қонунчилик палатасида "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.
Шу кунгача қонуний асос йўқ деб (гарчи Ўзбекистонда кооперативлар тузишга ҳеч қандай тақиқлар йўқ), кооперацияга уюшган ва уюшаётган мустақил фермерлар саводсиз ҳокимларнинг, зараркунанда кластерларнинг ва ҳатто айрим вазирликларнинг душманига айлантирилаётган эди.
Лойиҳа матни очиқ манбаларда мавжуд эмас, шунинг учун Янги қонун фермерларнинг осон уюшишига йўл очадими ё қийинлаштирадими, аниқ гап айтиш қийин.