83K850Telegramda ochish
P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга зид ва ноқонуний! Кечадан бошлаб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кучга кирди. Бош қомуснинг 15- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан тўғри амал қилади. Яъни ҳеч бир ҳужжат, у низомми, фармонми, қарорми ё қонунми Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас. Агар зид бўлса, Янги Конституция уни автоматик тарзда бекор қилади. Конституциянинг 41- моддасида "Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади", деб ёзиб қўйилган. Бу дегани 3 ой аввал манипуляция йўли билан манфаатдорлар тарафидан киритиб олинган, банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланишинини кўзда тутадиган ПФ-21 Фармоннинг 7- банди 4- хатобошиси Конституцияга зид ва ноқонуний. Банклар банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этишни зудлик билан тўхтатиши, солиқ органлари P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактура ёки бошқа каналлар воситасида олишдан воз кечишлари зарур! Келинглар, Янги Конституцияни шунча шиорлар, дабдаба ва асъаса билан қабул қилдикми, энди унга амал қилайлик. Агар амал қилмасак, нега Конституцияни янгиладик?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin