18K63Telegramda ochish
"Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ғояси Конституцияга зид" Солиқ қўмитасининг Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига (депозитларига) оид ахборотларни солиқ органига тақдим этиш тартибини қабул қилиш таклифидан 15 кун ўтиб, Марказий банкнинг ушбу лойиҳага муносабати ошкор қилинди. Йирик миқдордаги P2P-ўтказмалар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш тўғрисидаги таклиф этилаётган норма Ўзбекистон Конституциясининг 41- моддасига зид келади. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Kursiv Uzbekistan’нинг сўровига расмий изоҳида маълум қилган. Регуляторга кўра, лойиҳанинг амалга оширилиши фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилишига, нақд пулдан фойдаланишнинг кўпайишига, маблағларнинг банк тизимидан норасмий муомалага чиқиб кетишига ва яширин иқтисодиёт кўламининг ортишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Марказий банк бу нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ўртасидаги фарқни кучайтириши мумкин, деб ҳисоблайди. Регулятор, шунингдек, меъёрий ҳужжат лойиҳаси Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, Марказий банкнинг ўзи эса маълумотларни узатиш учун нима учун ойига 500 БҲМ миқдоридаги чегара танлангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin