Овозингиз ва ёрдамингиз керак!
Суратда кўриб турганингиз мен туғилган Йўламатол қишлоғининг кўчаларидан бири. Қишлоқ жуда чекка, Қирғизистон билан чегарада, бу томонларга амалдорларнинг йўли тушмайди, адашиб йўли тушсаям, йўлларни тузатишга эътибор қаратилмайди. Илгари бу йўл билан Қирғизистонннг Аравони орқали Булоқбошига энг яқин маршрут билан ўтиб кетиш мумкин бўлган. Ҳозир чегаралар ёпиқ. Қишлоқдаги бу йўллар тўғри чегарага олиб чиқади.
Қишлоқдошлар йўлларнинг таъмирланиши таклифини менинг йўлим лойиҳасига киритишган. Лекин ғолиб бўлиш учун жами қишлоқдошларнинг овози ҳам етарли бўлмайдиган кўринади. Шунинг учун сизларнинг ёрдамингиз жуда зарур.
Мен тушунаман, Ўзбекистонимизда бунданда аҳволи оғир ҳудудлар, маҳаллалар, йўллар бор. Шахсан ўзим ҳам кеча Сариосиёдаги йўл учун овоз бердим.
Агарда обод, йўли равон маҳаллаларда яшаб турган бўлсангиз, ҳали овоз беришга улгурмаган бўлсангиз ва умуман бефарқ бўлмасангиз, илтимос, ўз овозингизни чекка Йўламатол учун аяманг.
Овозингиз учун олдиндан ташаккур билдираман ва ишончингиз комил бўлсинки, худо умр берса, қайтараман.
Овоз бериш учун ҳавола.