Тошбулоққа йўл керак
Қоида тариқасида Ташаббусли бюджет доирасидаги лойиҳалар учун тарғибот қилмайман. Фақат овоз йиғиш учун техник имкони йўқ бўлган лойиҳалар бундан истисно. 21 асрнинг 22- йилида яшаётганимизга қарамай, жуда кўп қишлоқларимизда алоқа йўқ ёки бўлса ҳам ўта сифатсиз. Интернет ҳақидаку гапирмасаям бўлади.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманинг энг чекка қишлоқларидан бири Тошбулоқда ҳам аҳвол шундай экан. Мана муаллиф нима деб ёзмоқда:
"Чекка қишлоқлардаги йўлларнинг аҳволи ўзингизга маълум. Ушбу мурожаатимнинг мазмуни ҳам ўзим туғилиб ўсган қишлоғимдаги йўллар билан боғлиқ. Аммо, овоз беришда анча орқада қолиб кетяпмиз. Бунинг сабаби Қишлоқда мобил алоқа (интернет) сифати жудаям ёмон (телеграмдаги расмларни зўрға юклайди)".
Бефарқ бўлмаганлардан "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида Тошбулоқликларнинг ташаббусини қўллашда ёрдам кўрсатишларингизни сўрайман:
https://openbudget.uz/boards/5/114490
- https://openbudget.uz/boards/5/114490openbudget.uz