Fitch яп-янги давр истиқболларини ихчам ҳукумат ва ислоҳотларга боғламоқда
Fitch ratings яп-янги давр бошлангани муносабати билан Ўзбекистон истиқболларига баҳо берган. Агентлик аввало ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимида парламент самарадорлиги камайиши ҳукуматнинг ҳисобдорлигига салбий таъсир кўрсатишини қайд этган. Бунда келгуси яп-янги даврнинг 14 йил давом этиши давлат бошқаруви сифати ва институтлар мустақиллигига қандай таъсир этиши прогноз қилинмаган.
Fitch ҳукуматни ихчамлаштириш ва бюрократияга қарши кураш, самарадорликка ва унумдорликка асосланган давлат хизмати тизимини яратишни тавсия этмоқда.
Агентлик электр ва газ тарифларини эркинлаштириш режалари кейинги ислоҳотларга иштаҳа борлигидан далолат деб ҳисобламоқда. Иқтисодий кун тартибидаги стандарт масалалар қаторида Марказий банк ва Молия вазирлиги (Супервазирлик) ўртасида иқтисодий сиёсат координациясини яхшилаш кераклиги ҳам санаб ўтилган.