Президент мактабларига кириш имтиҳонларида энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқич натижалари эълон қилинди.
Дастлабки ўрганишлар кўрсатмоқдаки, биринчи босқичда энг юқори ўтиш балли Тошкент шаҳридаги имтихонларида қайд этилган. 77,9 балли (максимал 100 балл). Эътиборлиси, 63 нафар ўқувчи тўлиқ 100 баллик натижа кўрсатган.
Энг камтар кўрсаткичлар Қорақалпоғистонда, ўтиш балли 58,4 балл. Максимал натижа кўрсатган ўқувчилар сони 3та.
Энг кўп ариза топширилган Андижонда ўтиш балли 65,8 баллдан иборат бўлган. 7 ўқувчи максимал балл тўплаган.
Максимал балл тўплашда энг камтар натижалар Тошкент вилоятида. Фақат битта ўқувчи таклиф этилган масалаларни тўлиқ ечган.
Сменалар қирқимидаги маълумотлар очиқланмаган. Чуқурроқ таҳлиллар учун вақт ва яна кўпроқ маълумотлар керак бўлади. Масалан, осон ва ўрта тоифадаги саволларга юқори натижа йиғиб, энг қийин саволларига 0 натижа кўрсатиш ҳолатлари кўп. Бу шунчаки жавобларни бўяш учун вақт етмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Максимал натижа кўрсатганларнинг 2- турдаги натижаларга солиштириш ҳам қизиқ хулосалар беради.
- https://telegra.ph/file/7b5447f911a93a6884198.jpgtelegra.ph
- https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2023/cambridgeinternational.org