22K240Telegramda ochish
Учинчи сменада 44 ўқувчи имтиҳон топширганми? Менимча, бу энди мўъжиза эмас Мана бу Тошкент шаҳридаги Президент мактаби имтиҳонлари 3- сменасидан олинган суратлар. Мен олмаганман. Ота-оналар олиб тарқатмаган. Агентлик ўзи олиб, ўзи тарқатган. Суратларга кўра, ўқувчилар сони бир неча ўн гуруҳларда ва бир неча юзтани ташкил этган. Мана бу эса имтиҳон натижалари. Унга кўра 3- сменада 44 ўқувчи иштирок этган холос. Буни фақат битта изоҳ билан тушунтирса бўлади: 3- сменада имтиҳон топширганлар 1- ва 2- сменада тест топширди деб ҳисобга киритилган ва шу сменаларнинг тестини ечишган. Ғолиблар қаторида биронта 3- смена вакили йўқлигини ҳам фақат шу билан изоҳласа бўлади. P.S. 3- сменада имтиҳон топширганлар 63 нафар экан, 44 нафар эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin