27K65Telegramda ochish
Оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича NPL 16% Кеча Давлат раҳбари ўз чиқишида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида муаммоли кредитлар улуши 16 фоизни ташкил этаётгани, қарийб 3 триллион сўмлик кредитлар қайтмагани, Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ишлар аҳволи қониқарсиз экани ҳақида маълум қилди. Яъни мавжуд реалликни Давлат раҳбарининг ўзи очиқлаб турипти. Лекин Марказий банкнинг Банкларнинг молиявий ҳисоботи бўйича маҳсулотлар қирқимида оилавий тадбиркорлик кредитларига оид NPL маълумоти яна тушириб қолдирилган. Шу билан гўёки муаммо йўқдек. Табиийки савол туғилади: Оилавий тадбиркорлик кредитларига оид NPL банклар ва ҳудудлар қирқимида очиқ эълон қилиб борилса, вазият янада ёмонлашиб қоладими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin