Бузилган мезонлар: Иброҳимбек иши ҳали тугамаган
Замминистрнинг иккинчи хотинини муҳокама қилган, назорат остидаги ўзбек медиаси Иброҳимбек лақайнинг оқлангани ҳақидаги хабарни деярли унутди.
Ваҳоланки Иброҳимбек лақай нафақат ҳозирги ҳукумат, балки барча даврлардаги ўзбек ҳукуматлари аъзоларидан кўра мустақиллик ва озодлик учун кўпроқ қон ва жон тўккан бир шахс.
21 йил шўролар ва уларнинг ворисларига қарши фаол курашишга ўзбек чиновниклари тугул, буюк бир давлатлар ҳам бардош бера олмаяпти. Иброҳимбек эса 21 йил шўроларга қарши фаол тура олган. Чипорларни зир титратган.
Кечаги мукофотланганлар орасида ҳар турли тоифа бор, лекин недирки Иброҳимбек лақай йўқ.
Иброҳимбекнинг оқлангани кифоя эмас. Мен бунга рози эмасман. Чунки ҳали Иброҳимбекни сотган, тергов қилган, учликда судлаган, отганлар номи эълон қилинмаган Балки Иброҳимбекни сотганларнинг паразит невара ва чеваралари, эҳтимолки уларнинг иккинчи хотинлари иқтидорда ҳалигача ўтирипти.
Иброҳимбекни Сотганлар, Қийноққа солганлар, отганларнинг устидан суд ўтказилиб улар жиноятчи деб эълон қилинмаган.
Жиноят ҳуқуқида жабрдийдани оқлаш билан процесс якунланмайди. Жиноятчи топилиши, эълон қилиниши ва суд қилиниши лозим. Акс ҳолда, Жиноятчилар жиноятларини давом эттираверадилар.
@the_bakiroo