22K259Telegramda ochish
Сотишмаганида отишмасмиди? Биз жадидларни ким ҳибс этгани, кимлар сотгани, кимлар чақиб бергани, кимлар сўроққа тутгани, кимлар қийнагани, кимлар судлагани ва кимлар отганини биламизми? Йўқ. Шунинг учун ҳам миллион марта гапирганимиз билан тарихий хотира шаклланмаган миллатда. Шунинг учун ҳам қийноқлар, зўравонликлар янги ва янги тўлқинлар билан давом этаверади. Суд дейилгани аллақачон чиқарилган ҳукмни, топшириқни ижро этувчи бир машиналигича қолаверади. Чунки биз нуқта қўя олмадик. Қатағон ҳеч қачон бошқа такрорланмаслиги учун нима ва қандай бўлганини ҳамма ва ҳар доим билмоғи лозим. Бундан 25-30 йил аввал архивлар қия очилганида Наим Каримов каби фидойилар кўришга улгургани, ўқигани, етказгани бор холос ихтиёримизда. Жадидларни Сотганлар, Қийноққа солганлар, отганларнинг устидан суд ўтказилиб улар жиноятчи деб эълон қилинмаган ҳалигача. Жиноят ҳуқуқида жабрдийдани оқлаш билан процесс якунланмайди. Жиноятчи топилиши, эълон қилиниши ва суд қилиниши лозим. Акс ҳолда, Жиноятчилар жиноятларини давом эттираверадилар. Ular лойиҳасининг "Жадидлар" фильмини кўрганда ҳаёлингиздан шу фикрлар ўтмаслиги мумкин эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin