Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқариш бошланди: нархи арзонлашмаслиги аниқ
Монополист UzAuto Motors Асакадаги заводда Chevrolet Tracker-2023 автомобили ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилмоқда.
Янги автомобилнинг маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизга етказилиши айтилмоқда. 26 йилдан буён ишлаб чиқарилаётган Нексия, Дамас, 15 йилдан буён ишлаб чиқарилаётган Ласетти, Спарк каби автомашиналарнинг маҳаллийлаштириш даражаси ошган сайин нархи фақат қимматлаб борган. Монополистнинг шу тажрибасидан келиб чиқилса Chevrolet Tracker нархи қиммат бўлса бўладики, аниқ арзон бўлмайди.
Чунки Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш бу импортга тўсиқ қўйган ҳолда қимматлаштириш ва пул ўзлаштириш дегани.
Chevrolet Tracker сотувлари 30 августдан бошланиши маълум қилинган. Демак, шу куни Ўзбекистонда чиққан Tracker Хитойда чиққан Tracker'дан нархда қанчага фарқланишини билиб олсак бўлади.