Нуқта қўйилмаган Қатағон занжири
Бугун Қатағон қурбонларини хотирлаш куни.
Миллатнинг энг илғор ва ойдин вакиллари ялпи қатлиом ва бадном қилинганига, Миллат ва Мамлакатда Тескари селекция бошланганига 80 йилдан ошди. 50- йилларда, кейин 80- йиллар ва 90- йиллар бошида Қатағонга учраганлар гўёки оқлангандек, номлари тиклангандек бўлди.
Лекин бирон бир Қатағон қурбони бўйича уни сотган, тергов қилган, учликда судлаган, отганлар номи эълон қилинмаган. Сотганлар, Қийноққа солганлар, отганларнинг устидан суд ўтказилиб улар жиноятчи деб эълон қилинмаган.
Жиноят ҳуқуқида жабрдийдани оқлаш билан процесс якунланмайди. Жиноятчи топилиши, эълон қилиниши ва суд қилиниши лозим. Акс ҳолда, Жиноятчилар жиноятларини давом эттираверадилар.
Шунинг учун ҳам Қатағон занжири ҳеч қачон тугамайдигандек. Чунки бу занжирга якуний нуқта қўйилмаган.
@the_bakiroo