46K561Telegramda ochish
Нималар деяпман, муқоваси янгиланган бу мамлакатда катта жиноятлар учун жазо йўқ. Жазо бўлса, мажбурий меҳнат вақтида машина уриб кетган Диана учун жазо бўларди, Сардоба учун ўғрилар жазоланарди, маҳбус изоляторда уриб ўлдирилганда зўравонлик тизимини яратганлар жазоланарди. Ҳатто кечирим ҳам сўрашмайди. Масъулларнинг истеъфосини эса орзу ҳам қилманг. Они своих не сдают. Шунинг учун жиноятлар тўхтамай давом этаверади, одамлар ўлаверади, миллиардлар ўғирланаверади. Муаллифини билмайман, тармоқ фойдаланувчиларининг бири қайсидир бир номаълум мамлакат ҳақида қуйидаги сатрларни ёзипти: Мен туғилган маконда, Турли-туман ўғри бор! Кичиклари-зиндонда, Катталари-амалдор! Юртимда казо-казо- Порахўр кўп қадди ғоз! Майдасига-бор жазо, Йиригига-имтиёз! Хеч нима йўқ ўзгарган! Халқнинг манглайи шўрда! Гўрда-жўжа ўмарган, Филни ўмарган-тўрда!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin