Яхши хабар, лекин бунинг давоми бўлиши керак
Жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмагани учун тергов органининг қарори билан блогер Дадахон Ҳайдаров қўйиб юборилган.
Жуда яхши. Лекин бу ишнинг давоми, мантиқий пироварди бўлиши лозим. Акс ҳолда бу каби прецедентлар такрорланаверади. Дадахон Ҳайдаров кимнинг кўрсатмаси ёки гувоҳлиги асосида ушбу жиноят ишига жалб этилган? Вилоят ҳокими Ғаниевнинг ёки унинг пресс-мирзаси Обидовнинг ўрни қандай бу ишда?
Қолган ушланганларнинг тақдири қандай кечади? Улар лозим даражада ҳимоя билан таъминланганми?
Суд-чи? Суд очиқ бўладими? Унга бош вазир, ҳоким ва унинг мирзаси чақириладими? Сўроқ қилинадими?