Iqtisodchi Kundaligi kanalidan
Самарадорлик ва тараққиёт ҳақида энг яхши кўрган латифам.
Совет Иттифоқида бир канал қурилиш бўлаётган экан. Таклиф қилинган АҚШлик муҳандис шуни кўриб, совет муҳандисидан сўрабди: “нима учун қурилишда лопата билан кавлаяпсизлар, ахир сизларда экскаваторлар борку?“
Шунда Совет муҳандиси унга жавобан айтибди: “экскаватор билан бир киши ишлайди, лопата билан минг киши уйига овқат олиб боради”.
АҚШлик муҳандис жавоб қайтарибди: “унда нимага уларга чой қошиқ бериб қўймайсизлар?“ деб.
Қиссадан ҳисса шуки, самарасиз ерда миллион киши ишлатилиши, иқтисодиёт учун тоза зарар.