Куз келганда шу бўлар такрор
Пешонасига Шуҳрат Абдураҳмонов битган Андижон вилоятида газ тўлдириш шоҳобчаларида газ сотиб олиш вақти, ҳар кузда бўлгани сингари бу йил ҳам яна чекланди.
Вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 27 октябридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан кеч соат 16:00га қадар белгиланди, дейилади “Hududgaz Andijon” хабарида.
P.S. 1 ҳафта аввалги селекторда Хитой ва Россияга газ экспорти деярли тўхтаб қолгани ва ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берилган эди.
Газ тўлдириш шоҳобчаларида газни фақат маълум бир вақтда бериш газни кўпайтириб берадими? Яна километрлаб навбатлар, йўл ҳақининг ошиши, кейин гўёки вазиятни ўнглаш учун такчисиларни паразит текширувчилар томонидан қувди-қувди қилинишини кўрамизми?
Андижонда TAHOEда юрадиган вилоят ҳокими ва бензиндан юрадиган чиновникларнинг машиналарини айтмаса, фуқароларнинг автолари газда ҳаракатланади. Соат 16дан кейин ёки кечки пайт йўлга чиққанлар гази тугаб қолса нима қилади?
Ва энг катта савол: шу билан фуқароларнинг хонадонларида газ пайдо бўладими?