28K120Telegramda ochish
Ёз тугамай газзаправкаларда навбатлар бошланган Ўтган ҳафта вилоятларда, бу ҳафтадан бошлаб пойтахтга ёндош ҳудудларда ҳам автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида узун навбатлар кузатила бошланди. Аввалига навбатлар тонгда ва кечки вақтда пайдо бўлаётган бўлса, бугун масалан, бутун кун давомида газзаправкаларда узундан узун қаторлашган автомобилларни кўриш мумкин бўлди. Энергетика вазирлиги воқеликка нисбатан муносабат билдириб, республика бўйича «заправка»ларга табиий газ талабга асосан етказиб берилаётгани ва унинг нархи ошмаганини маълум қилмоқда. Гап шундаки, ҳали ҳеч ким газ нархи ошганидан шикоят қилгани йўқ. Шикоятлар навбатлар ва узоқ кутиш билан боғлиқ. Шунингдек, айрим ҳудудларда ишламаётган газзаправкалар ҳам эътирозлар уйғотмоқда. Агар газ талабга мувофиқ етказиб берилаётган бўлса, унда навбат қаердан? Ҳайдовчилар ҳавас учун ё метанни олиб сотиш учун навбатга туришмайдику. Демак, мавжуд талаб, балки ошаётган талаб қаноатлантириладиган таклиф мавжуд эмас. Буни ҳатто пойтахт жамоат транспорти тизимининг автобуслари ҳам соатлаб навбатда турганидан сезиш мумкин. Вазирликнинг "истеъмолчилар қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган муддатларда табиий газ нархининг оширилиши ҳақида аввалдан огоҳлантирилиши" ҳақидаги баёноти вазиятни юмшатиш ўрнига янада мураккаблаштириши мумкин. Қип-қизил фальстартга тортади. Чунки нархлар ошадиган бўлса, бу ҳақда аниқ ва тўлиқ маълумот етказилиши зарур, акс ҳолда ўзи қондирилмаётган талаб ёнига яна ажиотаж талаби қўшилгани қолади холос. Пала-партиш ҳаракатлар ва чала-чулпа баёнотлар энергетикада нархларнинг эркинлаштирилиши заруриятига соя солмаслиги зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin