23K171Telegramda ochish
Уларнинг мақсади Cobalt олиш эмас, спекуляция учун шартнома олиш бўлган 3 ноябрда Cobalt учун тарқатилган шартномаларнинг деярли 80%и учун тўлов амалга оширилмаган. Бу кутилган эди, чунки ўрта нарх сегментида ёпиқ бозор ва спекуляция шароитида онлайн платформага ёпилирилганларниннг катта қисмининг мақсади Cobalt олиш эмас, шартнома олиш бўлган. Имкон бўлиб қолса шартномани “сотиш” ёки бошқа кўринишда спекулятив даромад олиш. Лекин уларнинг аксариятида машина олиш учун ё ёқда турсин, автокредитнинг дастлабки бадали учун ҳам тўлов қилишга пул йўқ бўлган. Нима деб ўйлайсиз, ўтган йиллардаги ва 2 ҳафта аввалги ҳолатдан келиб чиқиб монополист хатоларни тузатдими? Йўқ, албатта (ахир уларнинг рақобатли тиювчиси бўлмаса, нега хатони тузатиши керак). Монополист маъмурияти аввалги йилларда бўлгани каби айни ҳаскашни (те же грабли) қайта-қайта босишда давом этмоқда. Онлайн контрактацияда сотилмаган Cobalt'лар энди расмий дилерлар орқали қўлга сотувга чиқарилади. Зўр-а. Спекуляция макони онлайндан дилерлик тармоғига, оффлайнга кўчирилди. Автосалонларда охирги ҳафталарда қанақа ўйинлар бўлаётганини эса мана бу ерда ўқишингиз мумкин (навбатсиз шессекундда Cobalt олиш ҳақида эса бу ерда). Монополист Cobalt сотувларида "задатка" ёки пулли бронь тизимини йўлга қўйиш, яъни спекулянтларни четга суриш, тўлов учун пули бор харидорлар билан бевосита ишлашни йўлга қўйишга асло шошилаётгани йўқ. Хоҳиш бўлса, бир кунда қилса бўладиган иш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin